Тошкентда “ўғри энага”га суд ҳукми ўқилди?

    Ҳозирда қилмишимдан чин кўнгилдан пушаймонман.., бошқа такрорланмайди..., оилавий шароитим оғир..., етказилган зарар қоплаганман...

    Маъмура Собирова (исм шарифлар ўзгартирилган) 2020 йил 25 янвраьь куни ўзганинг анча миқдордаги мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Жангоҳ маҳалласидаги хонадонлардан бирида энага бўлиб ишлаб келиб, қаровсиз қолдирилган жабрланувчи Баҳора Хурсановага тегишли бўлган жигар рангли аёллар сумкасидан 4.800 АҚШ доллари миқдордаги пул маблағларини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

    Энаганинг суддаги иқрори...

    Мен, 2 ой мобайнида Баҳора опанинг уйида энагалик қилиб, ойлик иш ҳақимни ўз вақтида олдим. 2020 йил 25 январь куни уками вафот этганлигини эшитиб, уйига Қашқадарё вилоятига кетмоқчи бўлиб бу ҳақида Баҳора опани ҳам огоҳлантирдим. Опа менга ишонганлиги сабабли эшикни ўзинг қулфлаб кетарсан деб кетди. Шундан сўнг уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, меҳмонхонада Баҳора опага тегишли бўлган опанинг қизил сумкасидан 4.800 АҚШ доллари пулларни яширин равишда ўғирлаб олиб чиқиб кетгандим. Пулларни ўз эҳтиёжимга ишлатиб юбордим... Ҳозирда қилмишимдан чин кўнгилдан пушаймонман.., бошқа такрорланмайди..., оилавий шароитим оғир..., етказилган зарар қоплаганман...

    Жабрланувчининг суддаги кўрсатмаси...

    Маъмура мени уйимда энага бўлиб ишлади, ёмонлик кўрмади мендан, ўша куни айтганидек унга ишониб уйни қулфлаб кетаверишини айтгандим, ҳамдардлик билдирдим... шайтон йўлдан ургандир шу қилмишни қилиб, мени сарсон қилди. Мен унга нисбатан чора кўришни сўраб ИИБга ариза билан мурожаат қилдим. Тергов даврида иқрор бўлди. Менга етказилган зарар қопланди. Эсласам асабим бузилади, суддан қонуний ҳал қилишни сўрайман.

    Суд ҳукми ўқилди...

    Суд, Маъмура Собировага нисбатан жазо тайинлашда жазони енгиллаштирувчи ҳолати сифатида унинг қилмишидан пушаймонлигини, етказилган зарар қопланганлигини, жабрланувчини даъвоси йўқлигини, жазони оғирлаштирувчи ҳолати сифатида жиноятни ғаразли ниятларда содир этганлигини инобатга олиб, унга нисбатан у айбланаётган модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

    Акмал Эргашев,

    жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар,

    Шайхонтохур туман судининг судьяси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates