Тошкентда «Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия» мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади

    Халқаро ҳамкорлик 1 август 2022 777

    2022 йил 2 августда Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия» мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

    Тадбирда уч мамлакатнинг ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари иштирок этади.

    Томонлар Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги минтақавий ва халқаро сиёсат, савдо, иқтисодиёт, инвестициялар ва транспорт соҳаларидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар.

    Учрашув давомида мазкур йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилади.

    Тадбир якунида Тошкент декларациясини қабул қилиш режалаштирилган, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates