Тошкентда «Ўзбекистон- Озарбайжон- Туркия» уч томонлама биринчи учрашуви ўз ишини бошлади

    Халқаро ҳамкорлик 2 август 2022 1744

    Тошкентда уч мамлакатнинг ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалаларига масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари иштирокидаги «Ўзбекистон- Озарбайжон- Туркия» уч томонлама биринчи йиғилиши ўз ишини бошлади.

    Тадбирни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов очди.

    Тадбир кун тартибидан Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ўртасида минтақавий ва халқаро сиёсат, савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт соҳаларида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари жой олган.

    Учрашув давомида ушбу соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги таклифларнинг ишлаб чиқилиши кутиляпти.

    Тадбир якунлари бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates