Тошкентда Ўзбекистон энергетика ҳафталиги 2025 бўлиб ўтмоқда

    Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё кўргазма маркази (CAEx)да «Ўзбекистон энергетика ҳафталиги» ўз ишини бошлади.

    Шу йилнинг 13—15 май кунлари бўлиб ўтадиган мазкур «Ўзбекистон энергетика ҳафталиги – 2025» бир қатор йирик тадбирларни ўз ичига олади.

    Хусусан, «Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2025» 27-халқаро кўргазма ва конференцияси, «Энергетика, энергия тежаш, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2025» 18-халқаро кўргазмаси, «Марказий Осиёнинг яшил ва энергия тежовчи технологиялари — GETCA» ихтисослаштирилган бўлими 5-халқаро энергетика конференцияси, шунингдек, халқаро ҳамкорлар билан бир қатор G2B ва B2B учрашувлари бўлиб ўтади.

    Бундан ташқари, кўргазма анжуманлари доирасида хорижий ва маҳаллий компаниялар, халқаро экспертлар ҳамжамияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида соҳага оид долзарб мавзулар юзасидан қатор халқаро кўргазма ҳамда конференциялар ўтказилиши режалаштирилган.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates