Тошкентда Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми бошланди

    Бизнес 5 июл 2022 1720

    Жорий йил 4 июлда Тошкентда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистон-Корея бизнес уюшмаси (КЎБУ) ҳамда Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми ўз ишини бошлади. Унда икки мамлакат вазирлик, идора ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этди.

    Тадбирда Корея бизнесининг «KAKAO Group», «Somang Global», «Hanshin Engineering & Construction», «Posco International», «HYUNDAI Construction», «DRB Group», «Dae Woo Construction», «ERA KOREA Co,. Ltd» каби йирик компаниялар раҳбарлари қатнашди. Корея делегациясини жами 115 компаниянинг 200 вакили ташкил этди.

    Бизнес-форумнинг тантанали очилиш маросимида иккала томоннинг асосий маърузачилари иштирокчилар эътиборини Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг юқори даражасига қаратдилар. Иккала мамлакат ҳам кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ишбилармон доиралар ўртасида мустаҳкам тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишга фаол интилаётгани қайд этилди. Инвестициявий, саноат ва савдо ҳамкорлигидаги муваффақиятлар алоҳида таъкидланди.

    Тадбирда Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ким Санг Хи, Ўзбекистон-Корея бизнес уюшмаси раиси Ким Чанг Кеон, шунингдек, Кореянинг етакчи компаниялари ва Ўзбекистон тармоқ уюшмалари раҳбарлари ҳам сўзга чиқдилар. Қишлоқ хўжалиги, таълим, тўқимачилик, тоғ-кон саноати, электротехника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

    Форум доирасида B2B ва B2G форматларида ташкил қилинган икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги фаол учрашувлар бизнеснинг ўзаро ҳамкорликка қизиқишини ўзида акс эттирди. Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган мулоқотда томонлар аниқ лойиҳа таклифлари асосида шериклик истиқболларини атрофлича муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.

    Корея Республикаси ишбилармон доиралари делегациясининг ташрифи дастури 7 июлгача давом этади ҳамда Тошкент ва Сирдарё вилоятларида бизнес-форумлар, шунингдек делегация аъзоларининг саноат объектларига ташрифларини ўз ичига олади.

    Форумнинг биринчи куни якунлари бўйича Тошкент Шарқшунослик университети, Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси ва «Edulink Global Co., Ltd.» (Корея) компанияси ўртасида академик алмашинув ҳамда қўшма таълим лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битимлар имзоланди.

    Тармоқлар ва ҳудудлараро иқтисодий салоҳияти билан танишиш якунида қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, шаҳар инфратузилмасини қуриш ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланиши кутиляпти, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates