баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12210.60 сўм
  • 136.28 сўм
  • 10315.62 сўм

Тошкентда ўзбекона услубдаги 4 юлдузли меҳмонхона қурилмоқда

Олмазор туманида Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган Қодирий номидаги боғнинг 2-лот ҳудудида Япониянинг H.I.S. Hotel Holdings Co. Ltd компанияси умумий майдони 0,5 га бўлган 4 юлдузли замонавий ўзбекона услубдаги меҳмонхона мажмуаси қурмоқда.

Туризм қўмитаси хабарига кўра, қурилаётган ушбу меҳмонхона 140 хонадан иборат бўлиб, йўналтирилган инвестициялар ҳажми 13 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 2020 йилнинг январь-июнь ҳолатига 5,8 млн. АҚШ доллар ўзлаштирилди.

Меҳмонхонанинг ертўла қисми ва биринчи қавати битган бўлиб, ушбу қурилиш ишларига 100дан ортиқ ишчи жалб қилинган. Мазкур лойиҳани 2021 йил охирида фойдаланишга топшириш мўлжалланган. Яратиладиган иш ўринларининг умумий сони 73тани ташкил этади. 

No date selected
September 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
Use cursor keys to navigate calendar dates