Тошкентда профилактика инспектори хизмат вақтида ҳалок бўлди

    Ташвишли хабар 30 ноябр 2022 2059

    Катта лейтенант Н.Бобомуротов тезкор чақирув бўйича бориб, хизмат вазифасини бажараётган вақтида муқаддам судланган фуқаро ходимнинг ҳаётига тажовуз қилиб, воқеа жойидан яширинган.

    Жорий йилнинг 30 ноябрь куни соат 00.50 ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО Фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомуротов туманнинг «Ғалаба» маҳалласига тезкор чақирув бўйича етиб боради.

    Хизмат вазифасини бажараётган вақтида муқаддам судланган, 1992 йилда туғилган фуқаро Б.З. ходимнинг ҳаётига тажовуз қилиб, воқеа жойидан яширинган.

    Н.Бобомуротов воқеа жойида вафот этган. Ходимнинг ҳаётига тажовуз қилишда гумонланаётган шахсни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») билан жиноят иши қўзғатилган.

    Воқеа тафсилотлари тўлиқ ўрганилгандан сўнг, жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates