Тошкентда қайси касалхоналарда МСКТ текширувидан ўтиш мумкин?

    Саломатлик 15 октябр 2020 1054

    Барно Абдусаматова, коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

    — Пневмония илк аниқланган даврда ўпкада жараён қандай кечаётганини билиш учун МСКТ ёки рентген текширувидан ўтилади. Даволаниб бўлгандан сўнг ўпкада асорат қолган ёки қолмаганини билиш учун рентген ёки МСКТ текширувига фақат шифокор тавсияси асосида тушишингиз лозим. Тез-тез рентген ёки МСКТ текширувидан ўтиш соғлиққа зарар ҳисобланади.

    Тошкент шаҳрида қуйидаги давлат тиббий муассасаларида МСКТ ўтказилади:

    - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази,

    - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази,

    - Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази¸

    - Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази,

    - Травматология ва ортопедия илмий -амалий тиббиёт маркази,

    - Республика терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази,

    - ТТА клиникаси,

    - Республика ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази,

    - Тошкент шаҳар 4 –сон клиник шифохонаси,

    - шаҳар 1-болалар клиник шифохонаси,

    - шаҳар 2-болалар клиник шифохонаси,

    - Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохоналари.

    ССВ нинг Тошкент шаҳрида COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган ҳамда гумон қилинган беморларни стационар ва амбулатор шароитда фаол аниқлаш, диагностика, даволаш ва реабилитация тадбирлари мониторингини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисидаги кўрсатмасига асосан, ўрта оғир даражадаги (SрОr>9З%, нафас олиш тезлиги >22, юрак уриш тезлиги 90-100 та./дақ) беморлар шифокор тавсияси асосида бириктирилган ҳудудлар бўйича юқоридаги тиббиёт муассасаларида МСКТ текширувидан ўтказилади.

    Ўпка тўқимасининг шикастланиши 25-40% ни ташкил этган ҳолатда ушбу бемор махсус саралаш марказига юборилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates