Тошкентда қиличбозлик бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон кубоги баҳслари якунланди

    Кеча пойтахтимизда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон кубоги баҳслари якунланди.

    Милий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, баҳсларда Италия, Франция, Жанубий Корея, Греция, Озарбайжон, АҚШ, Германия, Венгрия, Ўзбекистон каби 20 та давлат вакиллари қатнашди.

    Илк кунги саралаш баҳсларида спортчиларимиз Зайнаб Дайибекова ҳамда Фернанда Эррера кейинги босқичда қатнашиш ҳуқуқини қўлга кирита олди. Дастлаб, Зайнаб Дайибекова украиналик рақибаси устидан 15:10 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо Фернанда туркиялик рақибасига имкониятни бой берди. Зайнабнинг 1/16 финалдаги рақибаси грециялик Теодоро Гкунтора бўлди. Ҳамюртимиз қанчалик тиришмасин Теодорога имкониятни бой берди: 12:15. Бу натижа билан яккалик баҳслари ниҳоясига етди.

    Жамоавий баҳсларда терма жамоамиз аъзолари Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Паоло Плиего ва Айсулув Уснатдинова мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилди. Грециялик тенгдошларига қарши учрашувда қизларимиз матонат ва маҳорат кўрсата олди. 45:38 ҳисобида ғалаба қозонган спортчиларимиз чорак финалга чиқиш учун венгриялик спортчилар билан баҳсга киришди. Чорак финалга чиқиш учун бўлган ҳаракат ўзини оқламади: Ўзбекистон-Венгрия 29:45.

    Ҳамюртларимиз 9-ўрин учун бўлган жангларда гарчи Япония, Руминия жамоаларини таслим этган бўлсада, испаниялик саблячи қизларга имкониятни бой берди. Натижада, Жаҳон кубогида 10-ўрин билан чекланди.

    Сабля бўйича аёллар ўртасида ўтказилган Жаҳон кубогида биринчи ўрин Болгария терма жамоасига насиб қилди. Иккинчи ўринни Озарбайжон ва учинчи ўринни Жанубий Корея вакиллари эгаллади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates