Тошкентда ретро автомобиллар марши бўлиб ўтади

    Ҳарбий 4 май 2021 1074

    9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан кенг миқёсдаги ва оммабоп байрам тадбирлари ташкил этилмоқда, дея хабар беради Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

    Жумладан, 4–7 май кунлари Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб уруш даврига оид ретро машиналар марши ҳамда аҳоли гавжум жойларида уларнинг тўхташи ва ҳарбий ансамбль, ҳарбий оркестр жамоаларининг уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари намойиш этилади. Ретро машиналар маршининг тўхташи ва ҳарбий ансамбль, ҳарбий оркестр жамоаларининг уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:

    4 май – соат 14.00 – 17.00 да – Мудофаа вазирлиги – 22 ҳарбий шаҳарча – Мирзо Улуғбек боғи – Ҳамид Олимжон мавзеи – Динамо стадиони – Ирригация институти – Бодомзор чорраҳаси – “Ғалаба боғи” – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: Мирзо Улуғбек боғи ва “Ғалаба боғи”;

    5 май – соат 10.00 – 15.00 да – Мудофаа вазирлиги – Қуролли Кучлар академияси – Тошкент Шимолий вокзали – Сирғали бозори – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: Тошкент Шимолий вокзали, Сирғали бозори ва “Ашхобод” боғи;

    6 май – соат 14.00 – 19.00 да – Мудофаа вазирлиги – “ЭКО” бозори – Аҳмад Дониш кўчаси, Мегапланета – Юнусобод кўчаси Корзинка савдо маркази – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: “ЭКО” бозори, Мегапланета ва Корзинка савдо маркази;

    7 май – соат 10.00 – 17.00 да – Мудофаа вазирлиги – “Тошкент сити" – Халқлар дўстлиги санъат саройи – Чилонзор деҳқон бозори – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: "Тошкент сити", Халқлар дўстлиги санъат саройи ва Чилонзор деҳқон бозори.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates