Тошкентда Россиянинг савдо ва маҳсулот тарқатиш уйи очилди

    Бизнес 26 октябр 2020 1858

    Тошкентда Россия савдо ва маҳсулот тарқатиш уйи лойиҳаси ишга туширилди.

    Мазкур объектнинг умумий майдони 12 гектарни ташкил этади. Савдо мажмуаси ҳудудида 40 минг квадрат метрли очиқ ва ёпиқ омборхоналар, шунингдек, божхона ҳамда умумий майдони 4 минг квадрат метрдан зиёд маҳсулотларни сақлаш омборхоналари, контейнерлар, жумладан, денгиз контейнерларини қабул қилиш учун махсус юк ортиш ва тушириш майдончалари қурилган. Мажмуа ҳудудида маҳсулотларни шу ернинг ўзидан темир йўл поездларида ташиш имконияти яратилган.

    2020-2021 йилларда минг квадрат метр майдонга эга йирик ҳажмдаги техника ва ускуналар учун очиқ кўргазма майдончаси ва 1,5 минг квадрат метр майдонда очиқ божхона ҳудудини ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, 2021-2023 йилларда маҳсулот тарқатиш марказида 3,5 минг квадрат метр майдонга эга бўлган озиқ-овқат ва фармацевтика маҳсулотларини сақлаш учун паст ҳароратли омборхоналар қурилади.

    Келгуси йилда эса маҳсулотларни сотиш бўйича онлайн платформа ишга туширилиб, мамлакатимизнинг йирик аҳоли яшаш жойларида маҳсулотни харидорга тезкор етказиб бериш тармоғи ва буюртмалар бериш марказларини яратиш режалаштирилган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates