Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг II-Иқтисодий форуми ўз ишини бошлади

    Халқаро ҳамкорлик 17 август 2022 1248

    Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилиши доирасида жорий йил 16 августда Тошкент шаҳрида II-Иқтисодий форум ўз ишини бошлади. Тадбир бевосита ва онлайн тарзда ШҲТга аъзо давлатларнинг иқтисодиёт ва савдони ривожлантириш, инвестицияларни жалб этишга масъул вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, йирик давлат корпорациялари, савдо-саноат палаталари раҳбарларини, экспертлар ва делегацияларининг бошқа аъзоларини мулоқотга таклиф қилди.

    Форум кун тартибига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар иқтисодиёт ва савдо вазирликлари раҳбарлари ҳамда Ташкилот котибияти вакиллари иштирокида ялпи мажлис бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон делегацияси номидан Форум иштирокчилари олдида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов нутқ сўзлади. Ўз сўзида у ШҲТ минтақасининг инвестициявий салоҳиятини биргаликда ривожлантириш, ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, савдо айланмаси ҳажмининг барқарор ўсишини таъминлаш, транспортнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш, таъминот занжирларининг узлуксизлигини таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва агросаноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш каби ҳамкорликнинг устувор йўналишларида биргаликда саъй-ҳаракатларни олиб боришнинг муҳимлигига эътибор қаратди.

    Форум иштирокчилари ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги товар айланмаси ҳажми ўсишининг барқарор, ижобий динамикасини таъкидладилар. 2021 йилда Ташкилотга аъзо мамлакатларнинг ташқи савдо ҳажми 8 триллион доллардан ошиб, учдан бирига ўсди, ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги ички савдо ҳажми эса қарийб 40 фоизга ошиб, 768 миллиард долларга етди.

    Панель мунозараси давомида «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини ва трансафғон йўлагини қуриш каби минтақавий аҳамиятга молик лойиҳаларни тезлаштиришга ҳам эътибор қаратилди. Ўз навбатида, бу ШҲТнинг бир қатор мамлакатлари ҳудудлари бўйлаб юк ташиш ҳажмини ошириш имконини беради.

    Маърузачилар ушбу тадбир кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш ва ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий йўналишлардаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича фикр алмашиш учун ўзига хос майдон вазифасини ўтаётганлигини таъкидладилар.

    Форумнинг биринчи куни доирасида ШҲТ Саноат инновациялари ярмаркаси ва турли мамлакатлар делегациялари иштирокчилари ўртасида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.

    Форумнинг иккинчи куни давомида устувор инвестиция лойиҳалари, халқаро ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатлари, савдо-иқтисодий алоқаларни тиклаш чоралари, рақамлаштириш даврида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек ШҲТ маконида яшил иқтисодиётни ривожлантиришга бағишланган бир қатор панель мунозаралари бўлиб ўтади, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates