Тошкентда ШҲТ туризм форуми бўлиб ўтади

    Туризм 5 май 2022 1464

    Жорий йил 19-20 май кунлари Тошкентдаги «Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм соҳалари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади.

    Тадбир Ўзбекистон Республикасининг 2022 йилдаги ШҲТ саммитига раислиги доирасида ташкил этилган.

    20 майда академик ва ишбилармон доиралар, шунингдек, ташкилотга аъзо давлатларнинг туризм соҳаси вакиллари иштирокида «ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичи: туризм ва маданий мерос» номи остидаги туристик форум бўлиб ўтади. Форум иштирокчилари томонидан халқаро туризмнинг долзарб масалалари, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар маданий меросини сақлаш ва тарғиб қилиш, шунингдек, туризм ва маданий мерос соҳасида илмий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилади.

    Йиғилишда туризм соҳалари раҳбарлари туристик саёҳатларни қайта тиклашни жадаллаштириш бўйича қўшма ташаббуслар, туризмнинг иқтисодий ўсиш мультипликатори сифатидаги ролини оширадиган янги лойиҳа ва дастурларни кўриб чиқади.

    Бўлажак йиғилишлар кун тартибидан Туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битим ва ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида музей иши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум лойиҳаларини мувофиқлаштириш ҳам ўрин олган, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates