Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи Кенгаши бўлиб ўтади

    Хавфсизлик 15 август 2022 840

    Жорий йил 17-18 август кунлари Тошкентда Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида, ташкилотга аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи Кенгаши бўлиб ўтиши режалаштирилган.

    Кенгашда, ШҲТга аъзо давлатларнинг ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирликлари, кузатувчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар, жумладан, INTERPOL, БМТнинг Наркотик ва жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли жиноятларга қарши курашишни мувофиқлаштириш Бюроси ҳамда МДҲнинг Аксилтеррор маркази делегациялари қатнашадилар.

    Кенгаш кун тартибига кўра халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш жараёнида ҳамкорликни янада ривожлантириш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси, терроризм, экстремизм ва сепаратизм ҳамда трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ва бошқа масалалар муҳокама этилади.

    Тадбир жараёнида делегация раҳбарларининг халқаро ҳамкорликни такомиллаштиришга бағишланган икки томонлама учрашувлари ҳам режалаштирилган, деб хабар беради Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates