Тошкентда «Токиога 90 кун» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади

    Спорт 16 апрел 2021 451

    23 апрелда МОҚ мажлислар залида «Токиога 90 кун» номли спорт тиббиёти ва амалий тиббиётда инновацион технологияларини қўлланилиши мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади.

    МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан ташкил этилаётган мазкур тадбирда Туркия, Германия, Россия қатори юртимиздан соҳада улкан тажрибага эга бўлган мутахассислар ўз билимлари билан ўртоқлашади.

    Анжуманда мутахассислар соҳада инновацион технологиялардан фойдаланиш, спортда травматизм муаммолари, спорт генетикаси, жароҳатларга тўғри ташхис қўйиш, реабилитацияда лазер, магнит ва зарб-тўлқинли терапияни қўллаш каби мавзуларида маъруза ва амалий тадбирлар бўлиб ўтиши белгиланган.

    Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спорт тиббиёти соҳасига қизиққан мутахассисларни ушбу тадбирга таклиф этади. Анжуман 23 апрель куни соат 9:30 дан 17:30 гача бўлиб ўтади, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates