Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2025 йилнинг сентябрь ойидаги Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлилида маълум қилди.
Қайд этилишича, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қадрсизланиши уй-жойлар учун ижара нархларининг доллардаги қиймати ошишига олиб келди. Натижада АҚШ доллари ҳисобида ижара нархлари август ойидагига нисбатан кўтарилди.
Шунингдек, янги ўқув йили бошланиши билан ижарага берувчиларнинг ижара нархлари ошиши бўйича кутилмалари таклиф этилаётган нарх-навога таъсир қилган бўлиши мумкин.
Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси.
Мазкур даврда ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф қилинган ўртача ижара нархлари август ойидагига нисбатан қуйидагича кўтарилган.
- 1 хонали: 16 АҚШ доллари ($318 дан $334 га);
- 2 хонали: 18 АҚШ доллари ($394 дан $412 га);
- 3 хонали: 25 АҚШ доллари ($477 дан $502 га);
- 4 хонали: 19 АҚШ доллари ($537 дан $556 га);
Нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали — $293, 2 хонали – $365, 3 хонали – $412, 4 хонали — $474);
- Учтепа тумани (1 хонали – $316, 2 хонали – $381, 3 хонали – $432, 4 хонали – $400).
- Нисбатан қиммат ижара нархлари:
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $354, 2 хонали – $472, 3 хонали – $604, 4 хонали – $617);
- Яккасарой тумани (1 хонали – $402, 2 хонали – $506, 3 хонали – $660, 4 хонали – $800).
Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси.
Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари қуйидагича қимматлади.
- 1 хонали: $22 ($413 дан $435 га);
- 2 хонали: $34 ($580 дан $614 га);
- 3 хонали: $50 ($824 дан $874 га);
- 4 хонали: $16 ($1185 дан $1201 га);
Нисбатан арзон ижара нархлари:
- Сергели тумани (1 хонали – $318, 2 хонали – $419, 3 хонали – $497, 4 хонали – $588);
- Учтепа тумани (1 хонали – $355, 2 хонали – $464, 3 хонали – $535, 4 хонали – $550).
Нисбатан қиммат ижара нархлари:
- Миробод тумани (1 хонали – $479, 2 хонали – $762, 3 хонали – $1075, 4 хонали – $1462);
- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $535, 2 хонали – $746, 3 хонали – $1094, 4 хонали – $1369).
Ижара нархлари платформалардан веб-скрепинг орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинди.
Бунда 2025 йилнинг сентябрь ойи учун 28,2 мингта ва август ойи учун 31,6 мингта маълумотдан фойдаланилди.
Ҳар иккала давр учун таҳлиллар нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташланганидан кейин амалга оширилди.








