Тошкентда янги туғилган чақалоқ кўчага ташлаб кетилди

    Ижтимоий ҳаёт 18 январ 2025 1122

    Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида чақалоқ сумкага солинган ҳолда кўчага ташлаб кетилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

    "Миллар" дастурида хабар қилинишича, шу йилнинг 15 январ куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида тонгги соат 7:30 да бозор халта ичига солинган чақалоқ чақалоқ топиб олинган.

    Маълумотларга кўра, кўп қаватли уйда яшовчи фуқаро чақалоқни топиб олгач дарҳол тез ёрдам ҳамда ички ишлар ходимларига қўнғироқ қилган.

    Профилактика инспекторларининг тезкор ҳаракатлари туфайли боланинг ҳаёти сақлаб қолинган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates