Тошкентдаги Ark Billur Hotel меҳмонхонаси мусулмон саёҳатчиларга мос деб тан олинди

    Туризм 24 июн 2020 2226

    Тошкентдаги Ark Billur Hotel меҳмонхонаси CrescentRating халқаро рейтинг агентлиги томонидан максимал 7 баллдан 6 балл билан тақдирланди.

    Унинг тақдирланишига ҳалол овқатланиш имконияти, хоналарда намоз ўқиш, таҳорат олиш учун қулайликлар, меҳмонлар учун жойнамозлар, қибла кўрсаткичлари ва яқинда жойлашган масжидлар рўйхати сингари омиллар сабаб бўлган.

    Бирваракайига 72 нафар мижозга хизмат кўрсатувчи, 20 таси люкс, 16 таси стандарт, жами 36 та хоналарга эга бўлган бу меҳмонхонада диди баланд мижозлар учун қатор қулайликлар мавжуд: юқори тезликдаги бепул интернет, сейф, элликдан ортиқ хорижий каналларни кўрсатувчи телевизор, минимузлаткич, ҳамиша меҳмонлар хизматига шай ходимлар шулар жумласидандир.

    Шунингдек, меҳмонхона қабулхонаси 24/7 тартибида ишлайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates