Мусобақада 2001, 2002, 2003 ва 2004 йилларда туғилган боксчилар қитъа чемпионлиги учун курашади. Регламентга кўра, йигитлар 13 та, қизлар эса 12 та вазн тоифасида чемпионларни аниқлаб олишади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ёш тоифасидаги мусобақа иккинчи бор ташкил этилади. Бунгача 2022 йилнинг январида Тошкент илк маротаба мазкур чемпионатга мезбонлик қилганди.