баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Тошқин оқибатида икки бола қурбон бўлди

    Жорий йилнинг 6 май кунидан 7 май кунига ўтар кечаси соат 01:00 лардан 03:30 ларга қадар Андижон вилояти Хонобод шаҳрининг Тейит ва Хидирша МФЙларида кучли сел келди. 

    Оқибатда 700 га яқин хонадон зарарланди, дея хабар берилди Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси расмий саҳифасида. 

    Ёғингарчилик сабабли Қирғиз ариқ каналининг тошиши оқибатида бир оиланинг 2 нафар вояга етмаган 2013 ва 2018 йилда туғилган фарзандлари селда оқиб кетиши сабабли вафот этган.

    Ҳозирда табиий офатни бартараф этиш учун Андижон вилояти ИИБ ЙХХБ ходимлари томонидан зарур куч ва воситалар ҳамда махсус техникалар жалб этилмокда.

    No date selected
    June 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates