«Toyota Tsusho Corporation» компанияси билан амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларни тезлаштириш имкониятлари муҳокама этилди

    Халқаро ҳамкорлик 12 август 2022 1417

    Жорий йил, 11 августда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Япониянинг «Toyota Tsusho Corporation» компанияси вакили Такаша Матсуда билан онлайн мулоқот ўтказди.

    Учрашувдан асосий мақсад – Япониянинг йирик компаниялари билан янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама этиш ва ҳамкорлик ишларини янада кенгайтиришга қаратилган.

    Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Япония ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

    Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама этилди.

    Учрашув якунида Ўзбекистонда ахборот-телекоммуникация технологияларини жадал ривожлантириш бўйича ҳукумат томонидан белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни давом эттиришга келишилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates