Тозалаш ишларида қатнашаётган ҳарбийлар тилла ва пул топиб олишди

    Мирзаободда талофат кўрган ҳудудлардаги тозалаш ва тартибга солиш ишларида қатнашаётган ҳарбийлар тилла буюмлар ва пул топиб олишди, дея хабар берди, Мирзаобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

    Шарқий ҳарбий округнинг шартнома бўйича ҳарбий хизматчиси Элмурод Норматов, Мирзаобод туманидаги талофат кўрган ҳудудларда тозалаш ва тартибга солиш ишларида қатнашаётган вақтида тилла занжир ва тилла соат солинган қути топиб олди. Зудлик билан бу ҳолат бўйича командирларига хабар берди.

    Яна бир ҳарбий йигит Комил Чориев ҳам туманнинг Навбаҳор маҳалласидаги тозалаш ишларини олиб бораётган вақтида 720 минг сўм пул топиб олди ва бу ҳақда ўша вақтдаёқ хабар берди.

    Шундай оғир кунларда, талофат кўрган аҳолининг омонатини кўз қорачиғидей асрашга ҳаракат қилаётган ҳарбийларимиз одамийлик сабоғинининг чин қаҳрамонларидир...

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates