Трамп Афғонистондаги "Бағрам" ҳарбий-ҳаво кучлари базасини АҚШ назоратига қайтариш ниятида

    АҚШ Афғонистондаги "Бағрам" ҳарбий-ҳаво кучлари базаси устидан назоратни қайтариб олишга ҳаракат қилади, деди АҚШ Президенти Дональд Трамп.

    “Афғонистонни тарк этгач, биз ўз кучимиз ва қадр-қимматимизни у ерда қолдирдик. Биз "Бағрам"даги йирик ҳаво кучлари базасидан шунчаки воз кечдик ва уни қайтариб олишга ҳаракат қиламиз”, деди Трамп пайшанба куни Лондонда Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер билан қўшма матбуот анжуманида.

    АҚШ Афғонистондан ўз контингентини 2021 йилнинг кузида, Жо Байден президентлиги даврида олиб чиқиб кетди. Америка қўшинлари "Бағрам" ҳарбий-ҳаво кучлари базасидан ҳам чиқиб кетган, деб хабар берди interfax.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates