Трамп: АҚШ ва Канада “Олтин гумбаз” тизими борасида ҳамкорлик қилмоқда

    Янги ракетага қарши мудофаа тизими “дунёда содир бўлаётган воқеаларни ҳисобга олган ҳолда” ҳар икки давлатда жойлаштириш учун ишлаб чиқилмоқда, деди АҚШ Президенти.

    Америка Қўшма Штатлари ва Канада янги “Олтин гумбаз” ракетага қарши мудофаа тизими устида “яқин ҳамкорликда” иш олиб бормоқда, деди АҚШ Президенти Дональд Трамп. Бу ҳақда CBC телеканали хабар берди.

    Унинг сўзларига кўра, янги ракетага қарши мудофаа тизими “дунёда содир бўлаётган воқеаларни ҳисобга олган ҳолда” ҳар икки давлатда жойлаштириш учун ишлаб чиқилмоқда.

    “Олтин гумбаз” – Американинг амбитцияли мудофаа дастури бўлиб, у душман ракеталари траекториянинг муҳим қисмини босиб ўтмасдан олдин уларни эрта аниқлаш ва йўқ қилиш учун коинот тизимини яратишни назарда тутади.

    Ушбу дастур кузатув учун орбитага юзлаб спутник-датчикларни, шунингдек нишонларни тутиб олиш учун лазер ёки ракета билан жанговар сунъий йўлдошларни чиқаришни ўз ичига олади.

    Reuters маълумотларига кўра, тармоқ учирилган воситаларни аниқлаш учун 400-1000 сунъий йўлдошдан ва ракеталарни ҳавода уриб тушириш учун тахминан 200 та жанговар ускуналардан иборат бўлиши мумкин.

    Илон Маскнинг SpaceX, Palantir ва Anduril компаниялари лойиҳада иштирок этиш учун даъвогар компаниялардан эди.

    SpaceX қурол ишлаб чиқмайди, фақат техник инфратузилмани яратади.

    Трамп 20 май куни АҚШни гипертовушли, баллистик, қанотли ракеталардан, ҳаттоки коинотдан учирилиладиган воситалардан ҳимоя қилишга мўлжалланган янги ракетага қарши Golden dome (Олтин гумбаз) тизими яратилишини расман эълон қилган эди, деб хабар берди korrespondent.net.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates