Трамп пўлат ва альюминийга 25 фоизлик божлар жорий этишини айтди

    АҚШ Президенти Дональд Трамп 10 февраль, душанба куни АҚШга пўлат ва альюминий етказиб беришга 25 фоизлик божлар жорий этиш ниятида эканини журналистларга маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

    “Биз душанба куни пўлат тарифларини эълон қиламиз”, деди Трамп журналистларга, самолётида Луизианага кетаётган пайтида. “АҚШга етказиб бериладиган ҳар қандай пўлат учун 25% божлар жорий этилади. Ва альюминий учун ҳам”, дея тушунтирди у.

    Шунингдек, Трамп яқин кунларда кўплаб мамлакатларга таъсир кўрсатадиган қўшимча чоралар жорий этилишини эълон қилмоқчи эканлигини айтди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates