Трамп Қатарга ҳужум уюштирилган тақдирда уни ҳимоя қилиш ҳақидаги фармонни имзолади

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Қатарга ҳар қандай қуролли ҳужумни АҚШ тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид деб ҳисобловчи фармонни имзолади. Америка томони Қатар манфаатларини ҳимоя қилиш учун “дипломатик, иқтисодий ва керак бўлса, ҳарбий чоралар” кўриш мажбуриятини олмоқда.

    Фармонда қайд этилишича, АҚШ ва Қатар узоқ йиллар давомида яқин ҳамкорлик, умумий манфаатлар ва ҳарбий мувофиқлаштиришга эга. Ҳужжатга кўра, Қатар расмийлари, хусусан, минтақавий ва глобал можароларни ҳал қилишда Қўшма Штатларга ёрдам берган.

    “Ушбу тарихни ва Қатар давлатига ташқи тажовуздан келаётган таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда, Қўшма Штатлари Қатар давлатининг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини ташқи ҳужумга қарши кафолатлаш сиёсатини амалга оширади”, дейилади фармонда.

    9 сентябрь куни Исроилнинг ҲАМАС раҳбариятининг қароргоҳини нишонга олган ҳолда Доҳага берган зарбасидан сўнг Қатар АҚШдан хавфсизлик кафолатларини олди. Ҳужум оқибатида икки нафар ҲАМАС вакили ва Қатар Ички хавфсизлик кучларининг бир аъзоси ҳалок бўлди. АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроилнинг ҳаракатларидан норози бўлиб, бундай хатти-ҳаракатларнинг бошқа такрорланишига йўл қўймасликни талаб қилди, деб хабар берди kommersant.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates