Америка етакчисининг сўзларига кўра, Зеленский Украина Россиянинг Қрим бўйича юрисдикциясини тан олмаслиги билан “мақтанмоқда” ва Киевнинг бу позицияси “тинчлик музокаралари учун жуда зарарли”.
Трамп ижтимоий тармоқларда Қрим кўп йиллар олдин бой берилганини ва бу муҳокама мавзуси эмаслигини таъкидлади.
АҚШ Президенти Украинадаги вазият оғир ва бир неча йил ичида бутун мамлакатни бой бермаслик учун Киев режими раҳбари тинчлик ўрнатиши кераклигини таъкидлади.
Шу билан бирга, Трамп тинчлик битими тузилишига яқин қолган, деб ҳисоблайди.
ОАВ Зеленскийнинг Қрим ҳақидаги бу баёноти туфайли АҚШ Давлат департаменти раҳбари Марко Рубио Украина ва Европа давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашиш учун Лондонга бормаганини ёзди. Уни ўрнига бошқа, қуйи даражадаги учрашув бўлиб ўтди.
Матбуотга кўра, Трамп маъмурияти Киевга талаб қўйган ва ўзининг тинчлик режасини қабул қилишни талаб қилмоқда, бу эса Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш ва Қримни амалда Россия деб тан олишни назарда тутади, деб хабар беради rg.ru.