Транспорт соҳасига ахборот технологияларини жорий қилиш — давр талаби

    Транспорт 7 июл 2020 1658

    «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» учун қабул қилинган Давлат дастурида бир қатор йирик вазифа ва лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

    Жорий йил 28 апрелда “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган эди. Қарорда белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш учун қатор чора-тадбирлар белгиланган.

    Бугунги кунда ушбу қарор асосида барча иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга рақамли технологиялар кенг жорий этилмоқда. Ушбу дастурнинг энг долзарб йўналишларидан бири транспорт соҳасидир.

    Шубҳасиз, транспорт инфратузилмасининг ривожланиши шаҳар ва аҳоли пунктлари учун алоҳида ўрин тутади, ҳаёт сифатини белгилашда асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Шу боис транспорт соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар ҳам мазкур қарорда ўз аксини топган.

    Масалан, мазкур ҳужжатда акс эттирилган энг долзарб ва устувор лойиҳалардан бири — хорижий компания ва мутахассисларни жалб этган ҳолда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг транспорт тизимини комплекс режалаштириш, математик моделларини ишлаб чиқиш бўйича комплекс ахборот тизимини жорий этиш ҳисобланади. Мазкур лойиҳанинг амалиётга татбиқ этилиши, шубҳасиз, йирик шаҳарларимизнинг изчил ривожланишига туртки беради, уларнинг туристик жозибадорлигини янада оширади.

    Транспорт соҳасига оид иккинчи муҳим лойиҳа — йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича электрон ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишдир. Мазкур лойиҳа транспорт тармоғи ривожига ҳам бевосита таъсир кўрсатади, яъни мазкур соҳада шаффофлик ва очиқликни таъминлаган ҳолда рақобатбардошликни оширади, соҳани тартибга келишига хизмат қилади.

    «Электрон ҳукумат» комплекс дастури доирасида транспорт соҳасини янада ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳалар, шубҳасиз, жуда долзарб ва муҳим аҳамиятга эга. Бу каби йирик лойиҳанинг амалиётга татбиқ этилиши аҳоли учун тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини оширишга ва фуқароларимизнинг турмуш даражасини янада юксалишига туртки беради. Транспорт соҳасининг ривожланиши шаҳарларимизнинг туристик салоҳияти янада юксалишига ва миллий туризм бренди ривожланишига кўмаклашади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates