Лого Лого-пв-уз

    Трубкали тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Польша компанияси Ўзбекистонда фаолиятини йўлга қўяди

    Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Бахром Бобоев Гошин шаҳрига ташрифи давомида "Orion Tobacco Poland Sp. z o.o." компанияси фаолияти билан танишди.

    Ўзбекистон дипломатик миссияси раҳбари корхона раҳбари Богуслав Чернек билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

    Унда Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, мамлакатдаги лойиҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

    Музокаралар давомида поляк томони билан Сурхондарё вилоятида чилим тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, Самарқанд вилоятида кофе маҳсулотларини қадоқлаш ва ер ёнғоқли шоколад маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш хусусида фикр алмашилди.

    Богуслав Чернекнинг айтишича, ушбу лойиҳалар инвесторнинг тўғридан-тўғри маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Бунинг натижасида ойига 60 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқарилиши ҳамда 500 га яқин қўшимча ишчи ўринлари яратилиши кутилмоқда.

    Маълумот учун, "Orion Tobacco Poland Sp. z o.o." компанияси, нозик кесилган тамаки, трубкали тамаки ва шиша тамаки ишлаб чиқариш бўйича Польшада етакчи ҳисобланади. Ҳозирги кунда корхона маҳсулотлари дунёнинг 20 дан зиёд давлатларига экспорт қилинмоқда.

    No date selected
    декабр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates