Цементнинг биржа котировкаси яна 4 фоизга пасайди

    Бизнес 30 июн 2020 564

    Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида жорий йилнинг 30 июнида ўтказилган савдо якунларига кўра барча маркали цементнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 754,0 минг сўмдан 724,0 минг сўмгача, яъни 4 фоизга пасайди.

    Цемент нархининг шаклланишига биржа томонидан ҳар бир харидор учун 114,0 тонна миқдоридаги кунлик лимитнинг қўлланилиши ўз ижобий таъсирини кўрсатди. Хусусан, ўтган савдоларда цемент маҳсулотини харид қилган иштирокчиларнинг сони деярли икки баробарга кўпайиб, 540 нафарни ташкил этди.
    Умуман олганда, ўтказилган биржа савдоларига жами 38,7 минг тонна цемент маҳсулотлари қўйилган бўлиб, улардан 37,8 минг тоннаси, яъни 99 фоизи сотилди.