Қозоғистонда 5 ёшгача бўлган болаларга ниқоб тақмасликка рухсат берилди

    Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой қозоғистонликлар ниқоб тақишини талаб қиладиган тартибни ўзгартирди. Энди бу чора болалар ва очиқ ҳавода машқ қиладиганлар учун мажбурий эмас.

    Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой қозоғистонликлар ниқоб тақишини талаб қиладиган тартибни ўзгартирди. Энди бу чора болалар ва очиқ ҳавода машқ қиладиганлар учун мажбурий эмас, деб хабар беради Tengrinews.kz.

    Вазирнинг «Санитария-эпидемияга қарши ва санитария-профилактика тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги буйруғига ўзгартиришлар киритилди.

    Эслатиб ўтамиз, 30 июлдан бошлаб қозоғистонликларга кўчада ниқоб тақиш тартиби жорий этилган. Бу ҳақда мамлакатнинг бош санитария давлат шифокори Айжан Есмагамбетованинг қарорида кўрсатилган.

    Кейинчалик соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ушбу қоида нафақат катталарга, балки болаларга ҳам тегишли эканлигини тушунтирди. Шунингдек, у шахсий ҳимоя воситаларини барча жамоат жойларида, шу жумладан кафеларда, спорт билан шуғулланаётганда ва бошқа жойларда ҳам тақиш кераклигини айтди.

    Аммо япониялик шифокорлар уч ёшгача бўлган болаларда коронавирус инфекциясининг олдини олиш учун тақиладиган ҳимоя ниқоблари соғлиққа жиддий зарар етказиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилишган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates