Ўзбекистон вакиллари “Жаҳон Қуръон соати” тадбирида иштирок этдилар

    Маданият 9 май 2021 1679

    Мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Малайзия Ислом сайёҳлиги маркази ва “Warisan Ummah Ikhlas” маънавий-маърифий жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Жаҳон Қуръон соати” (World #QuranHour) онлайн-тадбирида қатнашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

    2009 йил ташкил этилган Малайзия Ислом туризми маркази мамлакат Сайёҳлик, санъат ва маданият вазирлигининг бўлинмаси ҳисобланади. Ушбу марказ мамлакатнинг Ислом сайёҳлигини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчи идораси сифатида ўз вазифаларини бажаради.

    “Warisan Ummah Ikhlas” жамғармаси эса 2013 йили Ислом динини ҳамда мусулмонларнинг муқаддас китоби – Қуръони каримнинг асл моҳиятини ёйиш ва оммалаштириш, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тинчликда яшаш ғояларини тарғиб этиш мақсадида таъсис этилган.

    “Жаҳон Қуръон соати” тадбири 2015 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинади. Бундан кўзланган мақсад жамоатчиликни Ислом цивилизациясининг бош маънавий мероси билан таништириш, Исломнинг том маънодаги инсонпарварлик моҳиятини ёйиш ҳамда зиёрат сайёҳлигини ривожлантириш билан изоҳланади. Жорий йил ушбу тадбир қатнашчиларининг жўғрофияси дунёнинг 80 дан зиёд мамлакатини қамраб олди.

    Мазкур онлайн-тадбир «Facebook» ижтимоий тармоғи ҳамда Малайзиянинг йирик ахборот ресурслари, жумладан, «Radio Televisyen Malaysia» давлат телерадиокомпанияси, «Bernama TV» миллий ахборот агентлиги телевидениеси, «Astro Oasis», «TV Alhijrah» ва бошқа телеканаллар орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

    Тадбир чоғида маърифий Исломни ўрганиш, кенг жамоатчиликнинг инсоният тафаккури хазинасини бойитишга бебаҳо ҳисса қўшган, фалсафа, диншунослик ва ҳуқуқий илмларни сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиққан Ислом уламолари ва мутафаккирларининг мероси ҳақидаги хабардорлигини ошириш муҳимлиги қайд этилди. Шу ўринда Имом Бухорий ва Имом Термизий сингари йирик ва машҳур алломаларнинг бой маънавий-аҳлоқий меросига алоҳида эътибор қаратилди.

    Мазкур дастурда Ўзбекистон вакилларининг иштироки буюк олимлар, Ислом уйғониши даври мутафаккирлари ва уламоларининг ватани, маданиятлараро ва динлараро ҳамжиҳатликда яшаш бўйича бой тажриба тўплаган Ўзбекистон ҳақидаги халқаро хабардорлик даражасини янада ошириш учун ижобий омил бўлиб хизмат қилди. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизнинг минтақадаги асосий зиёрат сайёҳлиги йўналиши сифатидаги туризм салоҳиятини янада илгари суришга ҳам кўмаклашади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates