баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Тураржойлар бузилганда тўловлар қайси баҳо асосида тўлаб берилади?

    Суҳбат 29 сентябр 2020 98

    Бугун АОКАда Кадастр агентлиги матбуот котиби Неъмат Атамуратов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда соҳага оид саволларга жавоб қайтарилди.

    Савол: Тураржойларни баҳолаш тартиби қандай? Ушбу тураржойлар бузилганда тўловлар шу баҳо асосида тўлаб бериладими?

    Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги «Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, тураржой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 1043-сонли қарори асосида у инвентарь баҳо солиқ солиш мақсадида баҳоланади.

    Уй-жойлар бузилганда эркин баҳолаш марказлари орқали баҳоланади.

    Савол: Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов ундирилмоқда. Бу қонунга зид эмасми?

    Жавоб: Йўқ бу қонунга зид эмас. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сонли қарорига мувофиқ тўлов амалга оширилади.

    Савол: Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари бўйича маълумот берсангиз.

    Жавоб: Туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан ажратилган ер ажратиш тўғрисидаги қарор, қурилиши тугалланган уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари, мулк ҳуқуқни тасдиқловчи туман, шаҳар ҳокимининг қарори, олди-сотди, ҳадя, айрибошлаш, мерос ва бошқа ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

    Савол: Уй отамнинг номида шу уйни қандай қилиб ўзимнинг номимга ўтказсам бўлади?

    Жавоб: Отангиз номига ушбу уй-жой белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган бўлса, ундан сўнг давлат нотариал идораси томонидан имзоланган (олди-сотди, ҳадя, мерос ва айрибошлаш) тариқасида давлат хизматлари маркази ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали расмийлаштириб олишингиз мумкин.

    No date selected
    October 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates