Туристик ахборот марказлари фаолияти янада такомиллашади

    Туризм 11 август 2020 3285

    Туристик ахборот марказлари (кейинги ўринларда Марказ) фаолиятини такомиллаштириш мақсадида уларнинг ҳуқуқий асослари шакллантириляпти.

    Шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Қўмита) ҳузуридаги «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» ДУК соҳада ваколатли орган сифатида белгиланади. Белгиланаётган тартибга кўра, Марказни давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ташкил этилиши мумкин. Бунинг учун Марказ ташкил этиш ташаббускори ваколатли органга мурожаат қилади.

    Туристик ахборот марказларини ташкил этиш учун унинг атроф ҳудуди, бино ва иш режимига бўлган тегишли талаблар белгиланади. Қолаверса, марказда қайси турдаги хизматлар сайёҳларга бепул асосда ва қайси турдаги хизматлар пуллик асосда кўрсатилиши хам белгиланади. Шунингдек, Туристик ахборот марказлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан туризм хариталари, қўлланмалар ва бошқа тарқатма материаллар билан бепул таъминланади.

    Таъкидлаш лозимки, Марказлар ташриф буюраётган сайёҳларга доир тегишли статистикани ҳам юритиб боради ва чорак якунига кўра ваколатли органга тақдим этади. Мазкур статистика асосида сайёҳларнинг эҳтиёжлари, қайси хизмат турларига бўлган талабнинг юқори эканлиги ўрганилади ва бошқа турдаги таҳлиллар ўтказилади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates