Туристик индустрия объектларини сертификатлаштиришнинг янги тартиби тасдиқланди

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ “Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланди.

    Бунга қадар сертификатлаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 355-сонли Қарор билан тасдиқланган “Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисида Низом” асосида олиб борилар эди.

    2019 йилда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, туроператор хизмати, жойлаштириш объектлари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар мажбурий равишда сертификатлаштирилиши лозимлиги ҳамда жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляжлар таснифланиши белгиланган бўлиб, мазкур Низом ушбу объектларни сертификатлаштириш ва таснифлаш тартибларини назарда тутади.

    Шу билан бирга Низомга қуйидаги янгиликлар жорий қилинди:

    – сертификатлаштириш учун бериладиган аризага илова қилиниши лозимбўлган ҳужжатларнинг сони икки баробарга қисқартирилди ва аризаларни веб-сайт орқали электрон шаклда юбориш йўлга қўйилди;

    – жойлаштириш воситаларида меҳмонларга хизмат кўрсатишда хизмат сифатини ошириш, меҳмонхоналарда интернет хизматларидан кенг фойдаланиш ҳамда хорижий туристлар учун қулай шарт шароитлар яратиш мақсадида,меҳмонхоналарнинг номерларини онлайн банд қилиш халқаро сервисларга уланиш ва ташриф буюрувчилар учункамида 4 мб/с тезликда интернет алоқаси билан таъминлаш мезонлари киритилди;

    – “Сирли меҳмон” механизми орқали яширин баҳолаш тизими жорий қилинди. Яширин баҳолаш, жойлаштириш воситалари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатига доир ўтказиладиган сўровномалар, туризм объектининг хизмат кўрсатиш сифатини мониторинг қилиш, бошқаришни баҳолаш тизими томонидан аниқланадиган ташриф буюрувчиларнинг сўровномалари натижаларининг рейтинги паст бўлганда ёки туристик хизмат объекти мурожаатига асосан ўтказилиши белгиланиб қўйилди.

    Шунингдек ушбу Низомга мувофиқ сертификатлаштирилган объектларда ўтказиладиган инспекция назорати 3 мартадан 2 мартагача камайтирилди, яъни сертификатнинг амал қилиш даврида 2 марта ўтказилиши белгилаб қўйилди.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни таъкидлаш мумкинки, Низомга киритилган барча янгиликлар соҳадаги тадбиркорларга қулайлик яратиш, туризм индустрияси объектларида кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш, мижозлар қаноатланишини оширишга қаратилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates