Туристик йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилди

    Пандемия даврида жойлаштириш воситаларининг юкламаси кескин тушиб кетиши ва аксарият ҳолларда улар фаолиятининг тўхтатилганлиги сабабли туристик (меҳмонхона) йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш 2021 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга тўхтатилди. ​

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 137-сонли қарорига кўра, мазкур йиғим жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар) томонидан бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилади.

    Туристик йиғимдан тушган маблағлар мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, туризм инфратузилма объектларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш, туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш, ҳудудлардаги салоҳиятли туризм объекти ва масканларини бирламчи чораларни кўрган ҳолда сайёҳлар ташрифи учун тайёрлаш мақсадларига ишлатилади.

    Туристик йиғимни ҳисоблаш ва тўлашнинг 2021 йил 1 январгача тўхтатилиши юқоридаги фармон билан жойлаштириш воситалари учун тақдим қилинган бошқа имтиёз ва енгилликлар қаторида пандемия туфайли вужудга келган мураккаб иқтисодий вазиятда хорижий фуқаролар томонидан меҳмонхоналарга амалга ошириладиган тўлов миқдорини камайтиради ва кўрсатилган муддатгача пандемиядан кейинги даврда фаолиятларини қайта тиклаб олишларида енгиллик туғдиради.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates