Туризм орқали йилига 30 мингдан зиёд иш ўрни яратиш мумкин

    Бугунги кунда жаҳон туризм бозори ҳажми қарийб 9 триллион долларни ташкил этмоқда.

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири сифатида ривожлантирилмоқда. Қатор фармон ва қарорлар асосида бу соҳадаги шароитлар кенгайтирилмоқда. Хусусан, фуқароларидан юртимизга виза талаб этилмайдиган мамлакатлар сони 9 тадан 86 тага етказилди, 53 та давлат учун “электрон виза” тизими жорий этилди. Туризм учун қийин бўлган соҳадаги субъектлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланди, уларга субсидия ва ссудалар берилди.

    Шунингдек, жойларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, хусусий спорт иншоотлари, мини-футбол, фитнес заллари барпо этиш орқали аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш масалалари ҳам бу куннинг энг долзарб вазифаларидир.

    Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш, илғор хорижий тажрибага таяниб, ушбу йўналишларда инфратузилмани жадал ривожлантириш, объектлардан самарали фойдаланиш, аҳолига етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги, унинг негизида вилоят бош бошқармалари, туманларда эса бўлимлари ташкил этилади.

    Мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини тубдан ошириш, туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетинг тадқиқотлари олиб боришга, тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилиш, туризм турларини диверсификациялаш, энг аввало, зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризмни ҳамда уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш масалалари Вазирликнинг туризм соҳасидаги асосий йўналишлари этиб белгиланди.

    Бугунги кунда жаҳон туризм бозори ҳажми қарийб 9 триллион долларни ташкил этмоқда. Дунёда иш билан банд аҳолининг ҳар ўнинчиси ушбу соҳада фаолият юритмоқда.

    Юртимизда ҳам туризмни ривожлантириш орқали йилига камида 30 мингдан зиёд иш ўрни яратиш мумкин экан. Биргина шу рақам соҳада имкониятлари қанчалик катта эканини кўрсатмоқда.

    Шунингдек, йўлбўйи туризм инфратузилмасини ривожлантириш, “туризм қишлоғи”, “туризм овули” ва “туризм маҳалласи” лойиҳаларини амалга ошириш ҳам туризмни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда катта имкониятларни яратади.

    Булар ўз навбатида туризм соҳасида кадрларни тайёрлаш масаласига катта эътибор қаратишни тақозо қилади.

    Худди шундай, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳолининг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этиш, жисмонан соғлом ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантириш, олий спорт маҳорати соҳасида мамлакатимизнинг халқаро спорт майдонида муносиб иштирокини таъминлашга қаратилган ягона сиёсатни амалга оширишдан иборат.

    Юртимизда халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш орқали спорт туризмини кенг ривожлантириш кўзда тутилган. Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва бошқа халқаро мусобақа ва турнирларда муваффақиятли иштирокни таъминлаш учун истиқболли спортчиларни саралаш, тайёрлаш ва маҳоратини ошириб бориш, улар орасидан мамлакат терма жамоалари сифатли спорт захираси ва таркибини шакллантиришнинг самарали тизими яратилади.

    Шунингдек, вазирлик ҳузурида Маданий мерос агентлигининг ташкил этилиши орқали маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш орқали туризм маршрутига киритилган объектлари сонини ортиши ва туризм жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

    Дилбар МАМАЖОНОВА,

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates