Туризм қишлоғи учун йўл кўрсаткич белгилари ўрнатилди

    Туризм 22 октябр 2020 2331

    Ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар орасида туризм маҳалласида яратилган туризм хизмати объектларга ташриф буюрувчилар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Хоразм вилоятининг Хива тумани «Эски қиёт» қишлоғи «Ғовук» маҳалласи 10 та йўл кўрсаткичлар белгилари ўрнатилди.

    Ушбу ўрнатилган йўл кўрсаткич белгилари ҳудуддаги барча туризм хизматларини, туризм объектларини ва бошқа 20 га яқин туризм йўналишларни ҳам ўзида акс этади. Бу ўз навбатида ушбу туризм қишлоғига ташриф буюрган сайёҳларга янада қулайлик яратишига хизмат қилади.

    Маълумот учун, «Ғовук» маҳалласининг барча хонадонларда анор боғлари, узумчилик ва бошқа 10 га яқин турдаги мевали боғлар, шунингдек, ҳунармандчиликнинг 5 дан ортиқ тури мавжуд. Бугунги кунда бу ерда оилавий меҳмон уйлари, ҳунармандчилик устахоналари (ёғоч ўймакорлик, темирчилик, дурадгорлик, гиламчилик, кулолчилик, заргарлик), умумий овқатланиш, савдо-сотиқ ва санитария гигиеник шохобчалари, дегустация маркази, 10 га яқин туризм хизматлари ва бошқа зарур туризм инфратузилма объектлари босқичма-босқич ташкил этиляпти, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates