баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Туризм соҳасида фаолият юритувчи ички ишлар органлари ходимларининг янги формаси намунаси синовдан ўтказилмоқда

    Туризм 10 октябр 2020 54

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм салоҳиятини кенгайтириш йўлида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Юртимизнинг тарихи билан танишиб, унинг диққатга сазовор жойларини кўриш, инсонларимиз билан суҳбат қуриб, янги дўстлар орттириш ниятида узоқ давлатлардан келган меҳмонлар учун барча шарт-шароитлар яратиш муҳим вазифалардан ҳисобланмоқда. Ички ишлар органларида ҳам бу йўналишга алоҳида аҳамият берилмоқда.

    Хусусан, чет эллик туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш, улар ташриф буюрадиган маскан, жойларда керакли ёрдамларни кўрсатиш бўйича мақсадли ишлар амалга ошириб келиниши сўзларимиз далилидир. Бу ишда эса, Биламизки, ташқи кўриниш муҳим аҳамиятга эга. Шундай экан бу масала ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари диққат эътиборида эди.

    Мазкур соҳа ходимларининг янги форма кийим-бошлари бўйича намуналар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бугунги кунда янги намунадаги форма тайёр бўлиб, Тошкент шаҳар ва пойтахт вилояти ходимларида синовдан ўтказилмоқда.

    Форма кийимини ишлаб чиқишда аввало кўринишига аҳамият қаратилди, шу билан бирга унинг қулайлиги, замонавий дизайнга эга эканлиги ҳам эътибордан четда қолмади, албатта. Бундан ташқари, бўлинмалар ходимлари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, мамлакатимиз ҳудудидаги иқлим шароитлари ва замонавий талаблар инобатга олинди.

    Лойиҳа жараёнида хорижий давлатлар тажрибаси ҳам ўрганилган эди. Уринишлар натижаси ўлароқ бугунги кунда яратилиб, ходимлар учун тақдим этилган форма кийим-боши мазкур йил давомида синовдан ўтказилади.

    ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси

    No date selected
    October 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates