Туризм соҳасининг муҳим бўғинини ривожлантиришда Эрон яқин ҳамкор

    Туризм 8 октябр 2020 691

    Ўзбекистоннинг тарихий объектлари реставрациясига Эрон мутахассислари жалб этилади.

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Эрон Ислом Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Наерободий билан музокаралар ўтказди.

    Учрашув доирасида муҳокамага қўйилган муҳим масалалардан бири Ўзбекистондаги тарихий-маданий мерос объектларини сақлаш ҳамда уларни реставрация қилиш бўйича ҳамкорликдаги лойиҳалар реализацияси, шу йўналишда тажриба алмашиш ва мутахассисларни тайёрлаш бўлди. Бундан ташқари, учрашув давомида номоддий маданий мерос объектларини тарғиб қилиш ва уларни ЮНEСКО рўйхатига киритиш масалаларини ишлаб чиқишга тўхталиб ўтилди, бунда Ўзбекистон ва Эрон халқлари тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатлари ҳамда ошхонаси муштараклиги алоҳида қайд этилди.

    Учрашув якунига кўра, томонлар Ўзбекистон ҳамда Эрон Ислом Республикаси ўртасида маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик қилишга доир Ҳукуматлараро келишув ва 2020-2023 йилларда туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Ҳукуматлараро дастурни имзолашга тайёргарлик жараёнларининг тезлаштиришга оид келишувга эришишди. Шунингдек, томонлар реставрация ишлари тафсилотларини белгилаш ҳамда «йўл харитаси»ни тузиш учун эронлик экспертлар делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилишга келишиб олишди.

    Бундан ташқари, тиббиёт туризмини ривожлантириш мақсадида Эрон томонидан Самарқанд вилоятида замонавий Саломатлик марказини яратиш режалаштирилган, бунда Эрон мутахассислари ва технологиялари жалб этилиши кутиляпти. Мазкур саломатлик марказида мураккаб тиббий жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имкони яратилади.

    Маълумот учун: 2019 йил маълумотларига кўра, Эрон аҳолиси 83 миллион кишини ташкил қилади, шулардан 6 миллиондан ортиғи Туркия, Озарбайжон, Грузия, Ироқ ва БАА каби хорижий давлатларга саёҳатларни амалга оширган, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates