Туризм субъектлари учун қатор имтиёзлар бериш тартиби белгиланди

    Ҳукуматнинг “Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субъектлаарини қўллаб-қувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида”ги қарори (06.10.2020, 602 сон) қабул қилинди.

    Унга кўра:

    Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари ҳаражатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом;

    Туризм соҳасининг алоҳида субъектлари фаолияти билан боғлиқ ҳаражатларни қисман компенсация қилиш ва хўжалик субъектларининг эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга йўналтирилган ҳаражатларини қоплашнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом;

    Туризм ва ёндош инфратузилма объектлари ҳамда туристик хизматларни санитар-гигиена жиҳатдан хавфсиз хизмат кўрсатиш талаблари асосида сертификатлаш тартиби тўғрисидаги каби низомлар тасдиқланди.

    Унда қайд этилган талабга кўра:

    Туризм соҳаси субъектларининг кредитлари бўйича фоиз ҳаражатлари, истисно тариқасида, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сон қарори билан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом асосида қуйидаги ҳажм ва шартларда компенсация қилинади. Хусусан, жойлаштириш воситаларини қуриш учун тижорат банклари томонидан олдин берилган кредитлар бўйича 2020 йил 1 мартдан 1 июнгача бўлган даврда туризм соҳаси субъектларининг фоиз ҳаражатлари ҳамда 2020 йил 1 июндан 2022 йил 1 январгача бўлган даврда Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 10 фоизлик пунктдан ортиқ бўлмаган қисми компенсация қилинади.

    Шунингдек, туристик зонага киришдан тушган маблағларнинг 80 фоизи Туристик зона дирекцияси ҳисоб рақамига, 20 фоизи эса маҳаллий бюджет ҳисобрақамига ўтказиш белгиланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates