Туризм йўналишидаги 50 нафар ёш тадқиқотчи дунёнинг энг илғор ОТМларида таълим олади

    Таълим 19 январ 2022 1093

    «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

    Давлат раҳбарининг шу йўналишда қабул қилган қарори ижросини таъминлаш юзасидан Туризм ва спорт вазирлиги масъул ходимлари, «Эл-юрт умиди» жамғармаси вакиллари иштирокида «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети магистрлари, докторантлари ва ўқитувчилари учун онлайн шаклда амалий семинар ташкил этилди. Бундан асосий мақсад мамлакатимиз туризм таълими тизимидаги ёш изланувчилар учун кенг имкониятлар яратиб беришдир.

    Маълумот учун, жорий йилда 2022 йилга мўлжалланган стипендиялар танловига буюртмалар портфелини шакллантириш мақсадида республикадаги 140 дан ортиқ вазирлик, идора ва ташкилотларнинг Жамғарманинг хорижда таълим олиш дастурларига бўлган реал эҳтиёжи ўрганиб чиқилган.

    Таълим дастурлари кесимида жами 2 068 ўринга, жумладан бакалавриатга 253 ўрин, магистратурага 1 259 ўрин ва докторантурага 556 ўринга эҳтиёж мавжудлиги қайд этилган.

    Мазкур квоталар Жамғарма дастурлари кесимида қуйидаги кўринишда эълон қилиняпти, жумладан бакалавриатга 120 ўрин, магистратурага 180 ўрин ва докторантурага 120 ўрин ажратилган.

    «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан 2022 йил учун халқаро тан олинган рейтинг агентликлари томонидан ўрганилган дунёдаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасалар, ишлаб чиқариш, инновацион компаниялар ва бошқа ташкилотларнинг рўйхати Жамғарма расмий веб-сайтида эълон қилинган.

    Жумладан, туризм таълими тизимидаги 50 нафар ёш тадқиқотчиларни дунёнинг энг илғор ОТМларидаги магистратура ва докторантура дастурларида таълим олиш учун «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2022-2023 йилларда жўнатилиши лозимлиги белгиланган.

    Семинар давомида иштирокчиларга жамғарманинг 2022 йил учун эълон қилинган танлов шартлари, асосий тушунчалар ва имкониятлар ҳақида маълумот берилди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates