Турк компанияси Ўзбекистонда кўп тармоқли шифохона қуришни режа қилмоқда

    Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигида Туркиянинг «Ronesans» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Мулоқотда агентлик директори в.б. Зокир Бозоров, директор ўринбосари Нодир Нуритдинов, бошқарма бошлиғи Барно Нуманова ҳамда агентлик мутахассиси Исломбек Норбобоев иштирок этди. «Ронесанс» компаниясидан эса ҳудудий директори Жем Ўзогус, компаниянинг бизнесни ривожлантириш бўйича директори Жем Ишозен ҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мурод Бекчанов қатнашди.

    Учрашувда томонлар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўп тармоқли шифохона ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилдилар. «Ронесанс» вакиллари бу борада Туркия ва Қозоғистонда муваффақиятли амалга оширган лойиҳалари ҳақида тақдимот қилдилар ва шу каби лойиҳаларни Ўзбекистонда ҳам амалга ошириш ташаббусини билдирдилар. Қайд этилганидек, айни кунда компания томонидан Туркияда қурилган 1000 дан зиёд ётоқ жойига эга шифохоналардан бири беморлар учун барча тиббий хизматларни тақдим этмоқда.

    Агентлик раҳбарияти турк томонига қонунчиликка мувофиқ ДХШ лойиҳасини бошлаш усуллари, кейинги жараёнлар тўғрисида маълумот ва тавсиялар берди. Бу борада айни пайтда Ўзбекистонда амалга оширилаётган шу турдаги лойиҳаларнинг ҳолати тўғрисида ҳам маълумот алмашдилар. Агентлик ва турк компанияси лойиҳани амалга оширишда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates