«Туркистонбанк» омонатчиларининг маблағлари муддатидан аввал қайтарилади

    Молия 21 ноябр 2022 1533

    Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги қарорига асосан «Туркистон» хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинган эди.

    Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди Кузатув кенгашининг 2022 йил 18 ноябрдаги қарорига асосан «Туркистонбанк» омонатчиларининг маблағларини муддатидан аввал қайтарилиши белгиланди.

    21 ноябрдан бошлаб «Туркистонбанк» омонатчилари бўлган жисмоний шахслар омонатга жойлаштирган маблағлари юзасидан агент-банк сифатида танланган «Қишлоқ қурилиш банк»ка мурожаат этишлари мумкин.

    Шуни қайд этиш лозимки, омонатчилар қайтариб олинаётган пул маблағларини ўзлари хоҳлаган тарзда – нақд пул шаклида олиши, банк картасига кўчириши ёки агент-банк бўлган «Қишлоқ қурилиш банк»ка омонатга қўйиши мумкин, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

    Шунингдек, хабар орқали Фуқароларнинг омонатларини қайтариб олиш тартиби, манзили ва қанақанги ҳужжатлар талаб этилиши ҳақида маълумотлар берилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates