Туркий тилли давлатлар COVID-19 коронавирусига қарши курашда умумий ёндашувга эга бўлди

    Халқаро ҳамкорлик 12 август 2020 432

    Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг Соғлиқни сақлаш бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитаси қошидаги Соғлиқни сақлаш илмий гуруҳининг видеоконференция шаклидаги иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Венгрия соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ вакиллари иштирок этди.

    Дунё ҳамжамияти иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ҳаётига ўзининг сезиларли таъсирини кўрсатиб келаётган глобал инқироз – COVID-19 коронавируси бугунги кунда ягона мақсад йўлида бирлашиш, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш ва аҳоли саломатлиги йўлида умумий ёндашувларни ишлаб чиқишнинг халқаро аҳамиятини яна бир бор кўрсатиб берди.

    Жорий эпидемиологик вазиятда БМТ ва унинг идоралари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ШҲТ, МДҲ, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ва халқаро молия институтлари каби тузилмалар кун тартибида айни йўналишдаги ҳамкорлик долзарб мавзу сифатида кўриб чиқиляпти.

    Президентимиз жорий йил 10 апрелда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари видео-саммитида тажриба алмашинувларни кенг йўлга қўйиш мақсадида ташкилотга аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг видеоконференция шаклидаги мулоқотларини ўтказиш таклифини илгари сурган эди.

    Ўтган қисқа вақт давомида ушбу ташаббус доирасида кенгашга аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирлари ва соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларининг экспертлар даражасидаги учрашувлари ташкил қилинди.

    Бугунги тадбир эса Туркий кенгашга аъзо ва кузатувчи давлатлар мутахассислари ўртасида маълумотлар базасини юритиш ва биргаликдаги кузатувни амалга ошириш, эпидемиологик вазиятни таҳлил қилишга қаратилди.

    Кун тартибига мувофиқ, Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий кенгаш аъзоси, профессор доктор Ҳакан Туркчапарнинг «COVID-19 пандемиясига қарши курашда шахсий ва жамоавий психологияни бошқариш» мавзусидаги тақдимоти бўлиб ўтди.

    Томонлар соғлиқни сақлаш тегишли орган ва муассасаларининг профилактика, шунингдек, даволашнинг янги усуллари, COVID-19 каби хавфли инфекцияларга қарши вакциналарни ишлаб чиқишда ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилиш юзасидан фикр алмашди.

    Видеомулоқотда тиббиёт ходимларининг COVID-19 ва унга қарши вакциналарни ишлаб чиқиш жараёни тўғрисида билимларни ошириш мақсадида Измирда ўтказиладиган дастурнинг аниқ санаси, кун тартиби ва талаблари белгилаб олинди.

    Муҳим жиҳатлардан яна бири – Туркий кенгашга аъзо ва кузатувчи давлатлар шифохоналарида коронавирусдан даволанаётган беморларни даволашда илғор тажриба алмашиш учун тиббиёт мутахассисларининг мунтазам онлайн тренингларини ўтказиш санаси ва тегишли маълумотлар кўриб чиқилди.

    Мулоқотлар якунида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун COVID-19 пандемиясининг оқибатларини юмшатиш, эпидемиологик мониторинг механизмларини яратиш, маълумотлар ва тиббий тадқиқотлар натижалари бўйича маълумот алмашинувларини давом эттиришга келишиб олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates