Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеясининг аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди

    Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеясининг аъзолари билан учрашди.

    Учрашувда Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеясининг аъзолари, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раҳбари иштирок этди.

    Томонлар икки мамлакат парламентлараро муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

    Қайд этилганидек, мамлакатларнинг парламент аъзолари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида мунтазам равишда делегациялар ташрифлари амалга оширилмоқда, парламент аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятини ўрганиб, ўзаро тажриба алмашяпти.

    Айни пайтда ижтимоий-сиёсий йўналишлардаги алоқалар ҳам тобора ривожланиб боряпти.

    Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеясининг аъзолари мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришларга, хусусан, тадбиркорликни ривожлантириш, логистика ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун амалга оширилган ишларга юқори баҳо берди.

    Учрашувда савдо-иқтисодий, туристик, илмий, маданий ва бошқа йўналишлардаги амалий ҳамкорликни, шу жумладан Туркий тилли давлатлар ПА доирасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

    23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форум юзасидан иштирокчилар фикрлар билдирди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates