Туркия делегацияси Ўзбекистонда

    Ҳарбий 14 ноябр 2020 1486

    Шу кунларда Туркия Республикаси мудофаа вазири ўринбосари Мухсин Дере бошчилигидаги делегация юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Мухсин Дере мамлакатимизга ташрифидан мамнун эканлигини таъкидлаб, кўрсатилган эътибор учун мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Павел Эргашевга ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, у ўзбек ва турк халқларини бир-бирига чамбарчарс боғлаб турувчи қондошлик, қардошлик, маданий, тарихий жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди.

    Музокара чоғида икки давлат раҳбарлари ва мудофаа вазирларининг ташрифлари натижасида эришилган ҳамкорлик борасидаги келишувларнинг самарали амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Ўзбек ва турк халқлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

    Шундан сўнг меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари полковник Алишер Норбоев ҳамроҳлигида Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюришди. Хорижлик меҳмонлар таълим муассасасида курсантлар ва тингловчилар учун музей, кутубхона, ўқув синфларида яратилган шароитлар билан танишиб, машғулот жараёнларини кузатишди.

    – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси ўзида тарихий ва замонавийликни акс эттирган таълим даргоҳи эканлигининг гувоҳи бўлдим. Бу ерда ташкил этилган таълим тизими, курсантлар ва тингловчилар учун яратилган шарт-шароитлар менда катта таассурот қолдирди. Бундан ташқари академияда кўплаб давлатларнинг машғулот хоналари ташкил этилганлиги диққатга сазовор. Улар орасида Туркия ҳарбий тарихини акс эттирувчи хонанинг борлиги ва турк тилида дарс олиб борилаётгани бизни ғоят мамнун қилди. Келажакда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ва Туркия ҳарбий билим юртлари ўртасидаги таълим тизимида ҳамкорликни кенгайтириб, ўзбек ҳамда турк тилларини бўлғуси офицерларга янада чуқурроқ ўргатилишини йўлга қўямиз, – дея таъкидлади Мухсин Дере.

    Туркия Республикаси ҳарбий делегациясининг бир неча кунлик юртимизга амалий ташрифи давомида Самарқанд шаҳрига ҳам саёҳат қилиниши кўзда тутилган.

    Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий
    коммуникациялар департаменти

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates