Туркия инвесторлари Тошкент вилоятида 2 та иссиқлик электр станцияси қуряпти

    Энергетика 1 апрел 2021 378

    Туркиянинг «Aksa Enerji» компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида умумий қуввати 470 мвт бўлган 2 та иссиқлик электр станцияси қуриляпти.

    Қурилиш қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳалари доирасида амалга ошириляпти.

    Станция Тошкент вилоятининг Қибрай тумани (Тошкент ИЭС ғарб томонида) ҳудудидаги 7 гектар ер майдонида барпо этилади.

    Умумий қиймати 300 миллион долларлик лойиҳа «Aksa Enerji» компанияси томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига тўлиқ молиялаштирилади. Станциялар жорий йилнинг тўртинчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, йилига 3,9 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш ҳисобига йилига 550 миллион метр куб табиий газ тежалади.

    Лойиҳа доирасида «Aksa Enerji» компанияси ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида Инвестиция келишуви, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ билан Электр энергиясини сотиб олиш келишувлари имзоланган.

    Мазкур лойиҳа Президентимизнинг 2020 йилнинг 13 августда «Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4807-сон ва жорий йилнинг 4 мартдаги «Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси ва қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш» ҳамда «Бухоро вилоятида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5018-сонли қарорлари доирасида амалга ошириляпти.

    Айни пайтда қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станциясида ва 230 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясида қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Шунингдек, Бухоро вилоятида умумий қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясида қурилиш ишларини бошлаш учун ер майдонида ўрганиш ишлари олиб бориляпти, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    Аҳамиятлиси, қурилиш давомида 900 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритади. Станциялар ишга тушгач 220 нафар янги иш ўрни яратилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates