Туркия нашрида Хива шаҳрининг туристик ва илмий салоҳияти эътироф этилди

    Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, Туркиянинг "Star" нашрида Хива ҳақида мақола чоп этилди. 2500 йил аввал Қорақум чўлининг ўртасида ташкил топган қадимий цивилизация маркази ҳисобланган Хива нафақат Марказий Осиёнинг марказида ажойиб меъморий обидалари билан кўҳна гўзаллигини сақлаб қолган, балки тарихда кўплаб туркий давлатларнинг кўз қорачиғи бўлган.

    Мақола муаллифи Меъмор Синон номидаги Гўзал санъатлар университети профессори Сулаймон Қизилтупроқ бой тарих ва маданий меросга эга Хива шаҳри тўғрисида чуқур таҳлилий фикрларни баён қилган. Шунингдек, Кўҳна Aрк, яъни Эски Сарой, ажойиб меъморчиликка эга шаҳарга салобат қўшиб турган Муҳташам Жума масжиди, Мовароуннаҳрдаги Хива ва Бухоро ўртасида азалдан бўлиб келган илм-фан ва маданиятлар беллашуви, Буюк ипак йўли ривожига улкан ҳисса қўшиб келган, Хоразм минтақасининг маркази бўлган кўҳна маконнинг Ипак йўли бўйлаб саёҳат қиладиган карвонлар учун муҳим нуқталардан бири бўлган Хива савдо йўллари тўхталиб ўтгани алоҳида эътиборга лойиқ.

    Маълум бўлишича, узоқ мамлакатлардан Хивага келган карвонлар нафақат савдо, балки маданий ва цивилизация қадриятларини ҳам олиб кирган. Бундан ташқари, сайёҳлар Хивадаги буюк математик ва олимларнинг асарларидан нусхалар олиб, бошқа мамлакатлар олимларига етказган. Мақолада мазкур дурдона асарлар муаллифи ҳисобланган Хиванинг дунёга зиё таратган олимлари, Марказий Осиёнинг Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Aбу Aбдуллоҳ ал-Хоразмий, Aбу Райҳон Муҳаммад ал-Беруний каби илм-маърифат намоёндаларини қуёшга қиёслаган ҳолда эътироф этилган.

    Шу билан бирга, ушбу манбалар минтақа аҳолисининг ҳаёти ва маданияти, хонликнинг иқтисодий ва сиёсий аҳволи ҳақида қимматли маълумотлар тақдим этади. Мақолада Хоразмда етишиб чиққан кўплаб олимлар, тарихчилар, шоирлар, рассомлар ва мусиқачилар тўғрисида ҳам маълумотлар келтирилган XIX – ХХ асрларда Хоразмдаги тарихий артефактлар 2500-3000 йиллик цивилизация излари мавжудлиги, масжид ва мадрасалардаги мотив ва безаклар ҳам милоддан аввалги цивилизацияларга мансуб эканлигига ишора беради, шунингдек, илм-фан, санъат ва цивилизация нуқтаи назаридан минг йиллар давомида умуминсоний қадриятларга очиқ ёндашганини яққол кўрсатади.

    Эслатиб ўтамиз, қадимда бой цивилизация қадриятларига эга бўлган ва бугун маданият ва санъат маркази бўлган Хива 2020 йили “Туркий дунё маданият пойтахти” деб тан олинди ҳамда шу кунларда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” мавзусидаги халқаро форумга мезбонлик қилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates