Туркия Республикаси билан имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилинади

    Халқаро ҳамкорлик 23 феврал 2023 833

    “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–65-сон, 22.02.2023 й.) қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон билан Туркия Республикаси ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида битим тасдиқланди.

    Мазкур битим 2022 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

    Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates